ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси қатор хизматлар кўрсатишни вақтинча тўхтатмоқда, деб хабар қилди ИИВ матбуот-хизмати.
Хабарда қайд этилишича, республика ОВИРи янги бинога кўчиши муносабати билан 2018 йилнинг 5 февраль кунидан 11 февраль кунига қадар хизматлар кўрсатишни тўхтатади.
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ҳамда фуқаролиги йўқ шахснинг хорижга чиқиш ҳужжатини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;
2. Жисмоний шахсларга шахсий идентификация рақамини бириктириш юзасидан ҳужжатларни қабул қилиш ва электрон талабнома шакллантириш;
3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет элга чиқиш рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш;
5. Чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш юзасидан ҳужжатларни расмийлаштириш;
6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида қайд варағини расмийлаштириш.
7. Ҳайдовчилик ҳамда автомототранспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномаларини расмийлаштириш хизматлари тўхтатилган.