Собянин: кўпчилик мигрантлар Москвада яшаш учун қолишмаяпти

Россия пойтахти мэри сўзларига кўра, кўпчилик мигрантлар Москвада яшаш учун қолмаяпти. Европадан фарқли улароқ, улар бу ерга ёрдам пулини учун келишмаяпти, улар ишлаш ва пул топиш учун келишмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Москва аҳолисининг сони барқарорлашди, аҳоли хорижий мигрантлар ҳисобига кўпаймаяпти. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин "Комсомольская правда" радио эфир чоғида маълум қилди.

Меҳнат мигрантлари 2017 йилда Москва бюджетига 15,7 миллиард рубл даромад келтиришди

"Москва аҳолиси сони табиий кўпайиш ҳисобига ортмоқда. Сўнгги 7-8 йилда шаҳарда аҳолининг табиий кўпайиши кузатилмоқда. Аҳолининг кичик миқдори мигрантлар ҳисобига кўпаймоқда", — деб таъкидлади Собянин.

Унинг фикрига кўра, кўпчилик мигрантлар Москвага яшаш учун келмаяпти. Европадан фарқли улароқ, улар ёрдам пулини олиш учун келишмаяпти. Мигрантлар бу ерга ишлаш ва пул топиш мақсадида келмоқда. Москва мэрининг сўзларига кўра, ҳозирча Россия пойтахти хорижий ишчи кучидан тўлиқ воз кеча олмайди.

"Мигрантлар кучидан тўлиқ воз кеча олмаймиз: профицит 2 миллион иш ўринни ташкил қилмоқда ", — деди Сергей Собянин.

Собянин 2017 йилда мигрантлар томонидан меҳнат патентлари учун 15 миллиард рублдан ортиқ маблағ тўланганлигини таъкидлаб ўтди.