ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Москва аҳолисининг сони барқарорлашди, аҳоли хорижий мигрантлар ҳисобига кўпаймаяпти. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собянин "Комсомольская правда" радио эфир чоғида маълум қилди.
"Москва аҳолиси сони табиий кўпайиш ҳисобига ортмоқда. Сўнгги 7-8 йилда шаҳарда аҳолининг табиий кўпайиши кузатилмоқда. Аҳолининг кичик миқдори мигрантлар ҳисобига кўпаймоқда", — деб таъкидлади Собянин.
Унинг фикрига кўра, кўпчилик мигрантлар Москвага яшаш учун келмаяпти. Европадан фарқли улароқ, улар ёрдам пулини олиш учун келишмаяпти. Мигрантлар бу ерга ишлаш ва пул топиш мақсадида келмоқда. Москва мэрининг сўзларига кўра, ҳозирча Россия пойтахти хорижий ишчи кучидан тўлиқ воз кеча олмайди.
"Мигрантлар кучидан тўлиқ воз кеча олмаймиз: профицит 2 миллион иш ўринни ташкил қилмоқда ", — деди Сергей Собянин.
Собянин 2017 йилда мигрантлар томонидан меҳнат патентлари учун 15 миллиард рублдан ортиқ маблағ тўланганлигини таъкидлаб ўтди.