Шифохоналарни таъмирлаш учун 800 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йилда 82 фоизга шифокорлар бўш ўринларини тўлдириш кўзда тутилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил давомида 310 та тиббиёт иншоотларида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 803,6 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда тез ёрдам ҳайдовчиларига қўшимча устама ҳақ тўланади

Ўтказилаётган амалий чора-тадбирлар натижасида 2018 йилда умумий амалиёт шифокорлиги бўйича бўш ўринлар 82 фоиз, тор мутахассисликлар бўйича эса 55 фоиз қопланиши кутилмоқда.

2015 йил январь ойида тиббиёт олий таълим муассасаларининг 7-босқич бакалавриат битирувчилари якуний давлат аттестациясидан ўтказилди ва улардан 1811 нафари умумамалиёт шифокори сифатида ишга йўлланма олди.

Бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида умумий амалиёт шифокорига бўлган вакансиялар тўлдирилади.