ТИВ Консуллик бошқармасига мурожаатлар сони икки бараварга ошди

Мурожаатларнинг 52%и давлат раҳбарининг виртуал қабулхонаси орқали, қолган қисми вазир виртуал қабулхонаси, почта хизмати ва бошқа тизимлар орқали келиб тушган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. 2017 йили Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси томонидан фуқаролардан жами 4857 та мурожаат қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВ: келгуси йилда барча консуллик ёрдамлари электрон шаклга ўтказилади

Мурожаатларнинг 52%и давлат раҳбарининг виртуал қабулхонаси орқали, қолган қисми вазир виртуал қабулхонаси, почта хизмати ва бошқа тизимлар орқали келиб тушган.

Аризаларда асосан Ўзбекистон фуқароларига уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тиклаш бўйича консуллик ва юридик ёрдам кўрсатиш, хориждаги қариндошлари ва яқинлари ўлими сабабларини аниқлаш ва жасадлар келтиришда ёрдам бериш, чет эл давлатлари ҳудудида ўзларига ёки яқин қариндошларига қарши жиноий ишларни объектив тергов қилинишини таъминлаш масалалари кўрсатилган.

Шунингдек, ватандошлар алимент, имтиёзлар, иш ҳақини ундириш ва шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажарилишида ёрдам кўрсатишни сўрашган.

Маълумотлар таҳлили кўрсатишича, мурожаатлар сони 2016 йилга нисбатан икки барабар ортган, 75 та ариза аноним бўлгани учун кўриб чиқилмаган.