Самарқанд вилояти ҳокимига инвестиция ва инновациялар бўйича ўринбосар тайинланди

Отабек Бабаев Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Отабек Бабаев 1 февралдан эътиборан вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Самарқанд вилояти ҳокими украиналик сиёсатчи билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Отабек Бурханович Бабаев 1973 йилнинг 1 апрел кун Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида туғилган.

2002 йилда Самарқанд давлат университетини (2004 йилда магистр) тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси (магистр) тингловчиси.

Маълумоти бўйича мутахассислиги: иқтисодчи, ташқи иқтисодий муносабатлар. Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз туман "Матлуботсавдо" акционерлик жамиятида ишлаган. 1991-1994 йилларда Самарқанд олий тижорат коллежида ўқиган.

Шундан сўнг "Ўзмевасабзавотузумсаноатхолдинг" компаниясига қарашли "Шаҳрисабз-консерва" акционерлик жамиятида таъминотчи-муҳандис, "Камолот" ёшлар жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлимида ижрочи директор, Қашқадарё вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси маркетинг марказида шўъба мудири, Самарқанд вилоят иқтисодиёт бош бошқармасида ташқи иқтисодий алоқалар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлимида етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим бошлиғи, вилоят иқтисодиёт бошқармаси ҳудудларни комплекс ривожланишининг мониторинги, таҳлил ва йиғма бўлимида бошлиқ ўринбосари, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармасида бошлиқ,

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатган.