ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Лола Каримова элчи лавозимини тарк этаётганини хабар қилди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
Лола Каримованинг сўзларига кўра, у ЮНЕСКОдаги элчилик вазифасини тарк этишга қарор қилган бўлса-да, маданият, таълим, илм-фан ва атроф муҳитни асраш соҳасидаги лойиҳаларга оид фаолиятимни давом эттириш ниятида.
"Мен, шунингдек, "Сен ёлғиз эмассан" хайрия жамғармаси ишини давом эттириш, ва оғир юрак хасталиклари билан оғриган болаларга француз шифокорлари билан ҳамкорликда жарроҳлик муолажаларини ўтказиш бўйича дастурларни амалга оширишни давом эттириш мақсадидаман. Шунингдек, имконияти чекланган болажонларга ва ёрдамга муҳтож бошқа ўзбекистонлик болаларга кўмак дастурларини давом эттирамиз.
Менинг расмий веб саҳифамда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан, 2008-2017 йилларда амалга оширилган ишлар хусусидаги ҳисобот билан танишишингиз мумкин", — деб ёзган Лола каримова.