Мирзиёевнинг Парламентга мурожаати ҳужжат сифатида расмийлаштирилди

Ўзбекистон президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Парламентга мурожаати матни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаати матни БМТ Бош Ассамблеясида қизиқиш уйғотди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Тарихий мурожаатномадан иқтибослар
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга мурожаати асосий қисмлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида "2030 йилгача давр учун барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини амалий тадбиқ этилиши бўйича Ўзбекистон ҳукумати чора-тадбирлари тўғрисида" сарлавҳаси остида тарқатилди.

Ҳужжат ташкилотнинг олтита расмий тилига (араб, француз, инглиз, испан, рус ва хитой) таржима қилинди ва БМТда аккредитация қилинган барча дипломатик ваколатхоналар орасида тарқатилди, шунингдек, БМТ Расмий ҳужжатлари тизимида жойлаштирилди.

Ҳужжат тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабр куни Парламентга қилган мурожаати нафақат Ўзбекистон халқи, балки чет эл давлат раҳбарлари ва фуқаролари томонидан катта қизиқиш билан қарши олинган эди.