Тошкентдаги уйлардан бирида африка шери топилди

Жонивор хусусий корхонага қарашли қўриқхонада сақланган, лекин корхонадагилар уни олиб кириш ва сақлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни кўрсата олишмаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкент вилоятидаги уйлардан бирида африка шери ноқонуний равишда қафасда сақланаётганлиги аниқланди, деб ёзади Sputnik Тожикистон "Ўзбекистон 24" телеканалига таяниб.

Тошкент вилоятида браконьерлардан олинган лочинлар табиат қўйнига қўйиб юборилди

Хабар қилинишича, саккиз ойлик шер Тутзор қишлоғидаги янги қурилаётган уйлардан бирида сақланаётганлиги аниқланган. Жонивор хусусий корхонага қарашли қўриқхонада сақланган, лекин корхонадагилар уни олиб кириш ва сақлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни кўрсата олишмаган.

"Йиртқич озиб кетган, оч ҳолда, тумшуғи мажақланган ҳолатда бўлиб, оғир шароитда сақланган. Ярим метрли қафасда унинг ҳаракатланишига имкон бўлмаган", — деди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий инспекцияси вакили.

Африка шери Тошкент ҳайвонот боғига келтирилди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланди.