Тошкент вилоятида браконьерлардан олинган лочинлар табиат қўйнига қўйиб юборилди

© Пресс-служба Госкомприроды РУзНа территории Ташкентской области состоялся выпуск в естественную среду обитания 19-ти соколов - балобанов (лат. Falco cherrug)
На территории Ташкентской области состоялся выпуск в естественную среду обитания 19-ти соколов - балобанов (лат. Falco cherrug) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лочинлар турига кирувчи - итолғи лочин қушлари 2016 йил августида браконьерлардан тортиб олинган ва муҳофаза учун "Давбионазорат" инспекциясига топширилган

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. 25 март куни Ўзбекистон Қизил китоби ва Табиат муҳофазаси халқаро уюшмасига киритилган 19 лочин Тошкент вилояти ҳудудида табиат қўйнига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, лочинлар турига кирувчи — итолғи лочин қушлари 2016 йил августида браконьерлардан тортиб олинган ва муҳофаза учун "Давбионазорат" инспекциясига топширилган.

Қушларни топшириш вақтида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти мутахассисларининг текширув натижаларига кўра, уларнинг аҳволи қониқарсиз деб топилган. Шу боис бу қушларни табиат қўйнига қўйиб юбориш уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш билан баробар эканлиги таъкидланган.

2014 йилда ташкил "Tugan Falconry Club" жамияти лочинларни ва йиртқич қушларни ҳимоя қилиш халқаро ассоциациясининг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Жамият томонидан Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг Давбионазорат инспекцияси ҳудудида "Қизил китоб"га кирувчи итолғи ва сапсан лочинларини реабилитация қилиш ва сақлаб қолиш мақсадида питомник қурилган.

© Пресс-служба Госкомприроды РУзТошкент вилоятида браконьерлардан олинган лочинлар табиат қўйнига қўйиб юборилди
На территории Ташкентской области состоялся выпуск в естественную среду обитания 19-ти соколов - балобанов (лат. Falco cherrug) - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида браконьерлардан олинган лочинлар табиат қўйнига қўйиб юборилди

Питомникда дунёга келган қуш болалари тухумдан чиққанида ечилмайдиган ва жамият белгиси туширилган балдоқ билан ҳалқаланади. Бундай ҳалқалар ёш қушларни браконьерлардан ҳимоя қилади. Агар қушлар ноқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилаётган бўлса, уларни осон ажратиб олиш мумкин.

Ёввойи ҳайвонларни, шу жумладан, "Қизил китоб"га киритилган қушларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетиш учун Давбионазорат ва Ўзбекистон Фанлар Академиясининг тегишли рухсатномасини олиш лозим бўлади.

Янгиликлар лентаси
0