ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Sputnik таҳририяти МХХ янги раиси Ихтиёр Абдуллаев фаолиятига доир очиқ манбааларда мавжуд бўлган маълумотларни тўплади.
Ихтиёр Абдуллаев 1966 йилда 22 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида туғилган.
1985-1990 йилларда Перм давлат университетида ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Ўз иш фаолиятини Фарғона шаҳар судида бошлаган. Университетда таълим олаётган даврда у суд ижрочиси бўлиб ишлаган. Диплом олгандан сўнг эса суд маслаҳатчиси лавозимидан то судья лавозимигача ишлаган.
1997 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси хизматига ўтган. У ерда фуқаролик ва амнистия масалалари бўйича референт бўлиб ишган.
2000-2001 йилларда Андижон шаҳар суди раиси бўлиб ишлаган.
2001-2002-йилларда Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, 2002-2006-йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2006-2007-йилларда Ўзбекистон президентининг мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, 2007-2009-йилларда Ўзбекистон президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси, 2006-2009-йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори вазифасида ишлаган.
2010 ва 2015 йилда Олий Мажлис иккинчи чақириқ сенат аъзо бўлиб тайинланган.
2015 йил 21 апрелдан 2018 йил 31 январга қадар Ўзбекистон бош прокурор лавозимида бўлган.
Ихтиёр Абдуллаев иккинчи даражали адлия давлат маслаҳатчиси.