Лола Каримова-Тилляева: мен жуда-жуда ҳам сизни соғиндим

"Баъзи сабабларга кўра биз ҳозир Самарқандда эмасмиз. Аммо биламизки, сиз, ўзингизнинг янги гўзал масканингиз, севимли она шаҳрингиз бағрида, ўз халқингиз - ўз фарзандларингиз, сизни севган ва севгучи инсонларни кутаяпсиз", - деган Лола Каримова-Тилляева
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон биринчи президенти кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида отаси билан тушган суратни чоп этиб, у ҳақда ўз хотираларини ёзган.

Лола Каримова-Тилляева отаси унинг тушларига кўп кириши, шунингдек бир йил олдин отаси кабинетида бўлганда, унинг иш столдаги қўлёзмаларни олиб ўз жавонига солиб қўйганлигини ёзган.

"Сизни яна тушимда кўрдим. Тушларимга жуда кўп кирасиз, ва баъзида сиз ҳали ҳам ҳаётсиз, мана ҳозиргина сиз билан хайрлашдик, мен эса сизни ҳар доимгидек елкангиздан қучиб юзингиздан ўпиб қўйгандек, тафтингизни ҳис қилгандек туйғуси билан уйғониб кетаман. Мен жуда — жуда ҳам сизни соғиндим…. Бир йил олдин сизнинг кабинетингизда бўлганимда, мен иш столингиз устидаги қўлёзмаларингизни олиб, ўз стол жавонимга солиб қўйгандим", — деб ёзган Лола Каримова-Тилляева.

This is the generation before and after me. I believe that the internet connects people, worlds and times. My letter tonight is without an address. Я опять видела вас во сне. Вы так часто мне снитесь, и иногда я просыпаюсь с ощущением того, что вы живы, и мы только что расстались, а я как обычно обняв вас за плечи поцеловала вас в щеку и почувствовала ваше тепло. Я очень скучаю, очень… Когда год назад я была в вашем кабинете, я забрала написанные вами от руки записки и сохранила их у себя в ящике стола. Недавно моя дочь Сафия, которой исполнилось 6 и она очень похожа на вас, открыла этот ящик… и мы с ней не смогли сдержать слез. Она не хотела поднимать головы, потому что слезы все катились и катились по ее щекам, потом помедлив немного, старясь взять вверх над молчаливым, но обильным ручьём, она подняла голову и сказала: «Я хочу быть на его могиле. Бобо ждёт нас» По сложившимся причинам сегодня мы не в Самарканде, но мы знаем, что вы ждёте, на своём новом красивом месте, в своём родном любимом городе, свой народ — своих детей, всех кто искреннее любил и продолжает любить вас….я опять видела вас во сне, я думала, что вы живы… я не могу коснуться вашей щеки на яву, но я чувствую как мы касаемся друг друга своими душами, и вы всегда незримо присутствуете рядом. Я это чувствую- я это знаю… (Ўзбек тилида қуйидаги шархда ўқинг)➡⬇

Публикация от Lola Karimova-Tillyaeva (@lola_tillyaeva) Янв 29, 2018 at 8:20 PST

"Куни кеча қизалоғим Сафия (у олти ёшга кирди ва жуда ҳам сизга ўхшайди), ўша жавонни очган эди, кўз ёшларимизни тийиб туролмадик….қизчам бошини кўтаргиси келмас, чунки кўзларидан дув-дув ёшлар оқар ва юзига тушар эди….кейин эса озгина вақт ўтиб, у кўз ёши аралаш сукунатни енгишга ҳаракат қилиб, менга боқдида: "Мен бобомнинг қабрларини зиёрат қилмоқчиман. Улар бизни кутаяптилар" деди. Баъзи сабабларга кўра биз ҳозир Самарқандда эмасмиз. Аммо биламизки, сиз, ўзингизнинг янги гўзал масканингиз, севимли она шаҳрингиз бағрида, ўз халқингиз — ўз фарзандларингиз, сизни севган ва севгучи инсонларни кутаяпсиз", — деб ёзган Лола Каримова-Тилляева.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 январь куни Ўзбекистон биринчи президенти, давлат ва жамоат арбоби Ислом Каримовнинг туғилган куни. Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида 78 ёшида вафот этди. У ўзи туғилиб ўсган шаҳар — Самарқандда дафн этилди.