ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Ўзбекистон биринчи президенти кенжа қизи Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида отаси билан тушган суратни чоп этиб, у ҳақда ўз хотираларини ёзган.
Лола Каримова-Тилляева отаси унинг тушларига кўп кириши, шунингдек бир йил олдин отаси кабинетида бўлганда, унинг иш столдаги қўлёзмаларни олиб ўз жавонига солиб қўйганлигини ёзган.
"Сизни яна тушимда кўрдим. Тушларимга жуда кўп кирасиз, ва баъзида сиз ҳали ҳам ҳаётсиз, мана ҳозиргина сиз билан хайрлашдик, мен эса сизни ҳар доимгидек елкангиздан қучиб юзингиздан ўпиб қўйгандек, тафтингизни ҳис қилгандек туйғуси билан уйғониб кетаман. Мен жуда — жуда ҳам сизни соғиндим…. Бир йил олдин сизнинг кабинетингизда бўлганимда, мен иш столингиз устидаги қўлёзмаларингизни олиб, ўз стол жавонимга солиб қўйгандим", — деб ёзган Лола Каримова-Тилляева.
"Куни кеча қизалоғим Сафия (у олти ёшга кирди ва жуда ҳам сизга ўхшайди), ўша жавонни очган эди, кўз ёшларимизни тийиб туролмадик….қизчам бошини кўтаргиси келмас, чунки кўзларидан дув-дув ёшлар оқар ва юзига тушар эди….кейин эса озгина вақт ўтиб, у кўз ёши аралаш сукунатни енгишга ҳаракат қилиб, менга боқдида: "Мен бобомнинг қабрларини зиёрат қилмоқчиман. Улар бизни кутаяптилар" деди. Баъзи сабабларга кўра биз ҳозир Самарқандда эмасмиз. Аммо биламизки, сиз, ўзингизнинг янги гўзал масканингиз, севимли она шаҳрингиз бағрида, ўз халқингиз — ўз фарзандларингиз, сизни севган ва севгучи инсонларни кутаяпсиз", — деб ёзган Лола Каримова-Тилляева.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 январь куни Ўзбекистон биринчи президенти, давлат ва жамоат арбоби Ислом Каримовнинг туғилган куни. Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида 78 ёшида вафот этди. У ўзи туғилиб ўсган шаҳар — Самарқандда дафн этилди.