Бола чўкиб кетгандан кейин сув каналлари устидан ўтган қувурлар тўсилади

Пойтахт ҳокимияти топшириғига асосан сув каналлар устидан ўтган қувурлар атрофига тақиқловчи белгилар ва тўсиқлар ўрнатиш бўйича ишлар бошлаб юборилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Тошкетдаги сув каналлари устидан ўтган қувурлар атрофи махсус тўсиқлар билан ёпиқ қўйилади.

Тошкент сув каналида синфдошини қутқаришга уринган 10 ёшли бола чўкиб кетди

Қора-қамиш мавзесидаги сув каналида 5-синф ўқувчиси чўкиб кетгандан сўнг, бу масалада Тошкент шаҳар ҳокими тегишли қарор қабул қилди.

Ҳозирги вақтда тақиқловчи белгилар ва тўсиқлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

ФВВ матбуот хизмати сув каналлари орқали тўсилмаган қувурлар ҳақида хабар бериш юзасидан фуқароларга мурожаат қилди.

В Ташкенте после гибели ребенка оградят проходящие через каналы трубы

Маъмурият раҳбари барча коммунал хизматлар иштирокида ишчи гуруҳ тузилиши ҳақида топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Қора-қамиш мавзесидаги сув каналида дўстини қутқаришга уринган 12 ёшли бола чўкиб кетди.