Ўзбекистонда дипломни нострификация қилиш бўйича онлайн хизмат жорий этилди

Бундан олдин республиканинг чекка туманларда истиқомат қилувчи фуқаролар дипломларни нострификация қилиш учун марказга бир неча марта келиши зарур бўлган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан хорижий дипломларни нострификация қилиш бўйича интерактив хизмат жорий этилди, деб хабар қилди ушбу давлат инспекция матбуот хизмати.

Президент боғча мудирасига автомобиль совға қилди

Эндиликда хорижий олий таълим муассасаси битирганлик тўғрисида дипломни нострификация қилиш учун буюртмани онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин. Шундан сўнг, давлат инспекциясига бир марта суҳбат ёки имтиҳон топшириш учун келиш зарур.

Келгусида идора нострификация имтихонларни вилоятларда ўтказишни режалаштирмоқда.