ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан хорижий дипломларни нострификация қилиш бўйича интерактив хизмат жорий этилди, деб хабар қилди ушбу давлат инспекция матбуот хизмати.
Эндиликда хорижий олий таълим муассасаси битирганлик тўғрисида дипломни нострификация қилиш учун буюртмани онлайн тарзда расмийлаштириш мумкин. Шундан сўнг, давлат инспекциясига бир марта суҳбат ёки имтиҳон топшириш учун келиш зарур.
Келгусида идора нострификация имтихонларни вилоятларда ўтказишни режалаштирмоқда.