Тергов департаменти веб сайти ишга туширилди

Фуқаролар ушбу веб-сайт орқали эксперт-криминалистика, тергов фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича саволларга ҳуқуқий жавоблар олишлари мумкин
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг Интернет ижтимоий тармоғида "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаменти" веб-сайти ташкил этилди ва ундан tergovdepartamenti.uz домени орқали фойдаланиш мумкин.

Ушбу веб-сайт Тергов департаменти фаолияти ҳақида, жойларда Тергов департаментнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, уни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлари тўғрисида аҳолини хабардор қилиб боради.

Тошкент ИИББ ёш терговчиларни ишга таклиф қилмоқда
Шунингдек, сайт жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, мурожаат этувчиларни, жабрланувчи ва бошқа тоифадаги шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган масалалари юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида хабардор қилиб бориш механизмини жорий этиш мақсадида яратилди.

Шу билан бирга, веб-сайт фуқаролар томонидан эксперт-криминалистика, Ахборот маркази ва тергов фаолияти билан боғлиқ айрим масалалар бўйича кўп бериладиган саволлар юзасидан ҳуқуқий жавоблар бериш, Тергов департаменти ва унинг қуйи тизимлари раҳбарларининг қабул кунлари, Тергов департаменти раҳбариятининг виртуал қабулхонаси каби функцияларни қамраб олади.