Тошкент ИИББ ёш терговчиларни ишга таклиф қилмоқда

© Официальный сайт МВД УзбекистанаСотрудники органов внутренних дел Узбекистана
Сотрудники органов внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ терговчи ва суриштирувчиларни ишга таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik.  Тошкент Ички ишлар бош бошқармасининг Тергов бошқармасига бўйи 170 смдан баланд ва 30 ёшдан ёш бўлган мутахассислар ишга таклиф қилинмоқда.

“Танловда олий — ҳуқуқшунос дипломига эга бўлиб, муддатли ва сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий ҳизмат ўтаган ёки олий ўқув юртининг ҳарбий кафедраси курсини тамомлаб, офицерлар захирасига киритилган, бўйи 170 см дан кам бўлмаган, 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин”, — дейилган бошқарма хабарида.

Таклиф қилинаётган маош миқдори ва иш шароитлари ҳақида хабар қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017-2021 йиллардаги ривожланишнинг бешта муҳим йўналишини белгиловчи Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган. Ушбу стратегия доирасида 2017 йилда Ўзбекистон Суд-ҳуқуқ ва Ички ишлар органлари фаолияти бутундай қайта кўриб чиқилмоқда. Ушбу ўзгаришларга мувофиқ, янгича кадрлар сиёсати ҳам олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0