Ақтўбе фожеасида айбдор деб топилган ҳайдовчилар 2 ойга ҳибсга олинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган, 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлган фожеада, ҳайдовчиларнинг айби бор деб топилди.
Sputnik

ТОШЕКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қозоғистон Республикаси, Ақтўбе вилояти суди ёниб кетган автобуснинг 3 нафар ҳайдовчиларини 2 ой муддатга ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik Казахстан нашри суд залидан.

Дастлабки тергов ишлари натижасида, автобус ҳайдовчилари томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят Кодексининг 345 моддаси, 4 бандида кўрсатилган жиноятни (йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ва транспорт воситасини бошқариш ва эксплуатация қоидаларини бузиш) амалга оширилгани аниқланган.

Ақтўбеда ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олинди, улар 10 йилга қамалиши мумкин

Хусусан, тергов давомида ҳайдовчилар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган ҳолда, автобус салони ичида бензинли кавшарлагичдан (очиқ олов) фойдалангани аниқланган.

Ушбу жиноий иш Қозоғистон ИИВнинг ҳудудлараро тергов-тезкор гуруҳи тасарруфида бўлиб, ишнинг кўриб чиқилиши Қозоғистон Бош Прокуратураси назоратида.

Бўлиб ўтган суд мажлисида судя Алима Адилова ҳайдовчиларни икки ой муддатга ҳибсга олиш ҳақида  қарор чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни эрта тонгда Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти “Самара – Шымкент” йўлида 57 нафар йўловчи минган автобуснинг двигатели қаттиқ совуқдан ўчиб қолган. Cалонни истиш мақсадида фойдаланилган бензинли кавшарлагичдан ёнғин чиқиб автобус ёниб кетади. Ёнғиндан уч нафар ҳайдовчи ва икки нафар йўловчилар қутилиб қолишга улгуради, 52 нафар йўловчи қурбон бўлган эди.

Водителей сгоревшего автобуса привезли в суд в Актобе