Тошкентда 250 кв.м майдонда ёнғин содир бўлди

Юнусобод туманидаги хусусий уйда содир бўлган ёнғин қўшни хонадонлар ҳудудига ҳам тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 янв –Sputnik. Бугун тонг соат 8 ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ёнғин содир бўлди.

Хусусий уйда чиққан ёнғин қўшни хонадонларга ҳам тарқалди. Ёнғинда 68 ёшли фуқаро жабрланди, “Cobalt” русумли автомобил ёниб кетди.

Совуқ ҳавода ёнғин хавфсизлигини унутманг – ЁХБ огоҳлантируви

Тошкент шаҳар Ёнғин Хавфсизлиги бошқармаси вакиллари Uznews.uz саҳифасига берган хабарига кўра, ёнғин «Анорзор» маҳалласидаги 36 хонадондан чиққан. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 8:11да етиб келишган. Соат 08:35 да ёнғин тарқалиши чекланган ва соат 09:18да бутунлай ўчирилган.

Ушбу ёнғин майдои умумий ҳисобда 250 кв.метрни ташкил қилган. Ундан ташқари қўшни 38 уйнинг томининг 10 кв.метр майдони, 34 уйнинг томининг 40 кв.метр майдони зарар кўрган.

Айни дамда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.