Тошкент валюта қора бозори: 800 дан ортиқ қонунбузилишлар аниқланди

Бугунги кунда республика бўйлаб МХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорликда валютафурушларга қарши кураш бўйича рейдлар ўтказилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўтган йили Тошкент шаҳрида 818 та валюта қонунбузилишлари аниқланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Марказий банк энг кўп валюта сотилган ва харид қилинган ҳудудларни маълум қилди

Тошкент шаҳар прокуратурасининг бошқарма бошлиғи Бобур Деҳқоновнинг сўзларига кўра, ушбу ҳолатлар юзасидани 102 та жиноий иш қўзғатилди.

Улардан 74 та ЖКнинг 177- моддаси (валюта қийматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш), 25 та 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш), 3 таси ЖКнинг бошқа моддалари бўйича қўзғатилган. Шунингдек, 716 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган.

"Шу йил бошидан бери пойтахтда 91 та валюта ҳуқуқбузарлиги аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 11 та (улардан 9 таси ЖКнинг 177-моддаси ва 2 таси 176-моддаси) жиноий иш қўзғатилган, шунингдек, 80 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган", — деди Деҳқонов.

Ўзбекистонда валютафурушларга қарши кураш давом этмоқда

Таъкидлаб ўтамиз, бугунги кунда республика бўйлаб МХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ҳамкорликда ноқонуний валютафурушларга қарши кураш бўйича рейдлар ўтказилмоқда. Шу кунларда тезкор ходимлар Фарғона вилоятида 5 нафар валютафурушни ушлашди. Уларда 15 минг доллар аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдаги жисмоний шахслар банклар орқали айирбошлаш йўлга қўйилганди. Валюта сотиб олиниши тижорат банкларнинг конверсион бўлимларда халқаро тўлов карталарига туширилиши орқали амалга оширилмоқда. Ушбу карталардан фойдаланиш чет эл мамлакатларда ҳеч қандай чекловлар йўқ.

2017 йил сентябрь-декабрь ойлари давомида тижорат банклар жисмоний шахслардан 854 миллион доллар харид қилинган. Аҳолидан хорижий валютани солиб олиш операциялари асосий улуши Тошкент — 32 %, Самарқанд — 10 %, Фарғона — 9 %, Андижон — 8 %, Наманган — 7 % тўғри келди.