Меҳнат мигрантлари ОИВ инфекциясини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йил 1 октябрь ҳолатига республикада 32,5 мингдан ортиқ ОИВ инфекцияли беморлар рўйхатга олинган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Хавфли гуруҳлар орасида олиб борилаётган ОИВ инфекция профилактик тадбирлар, шу жумладан 2018 йилда меҳнат мигрантлар орасида ҳам жорий этилади. Ушбу масалада куни кеча президент қарори маҳаллий ОАВларда эълон қилинди.

Ўзбекистонда тез ёрдам ҳайдовчиларига қўшимча устама ҳақ тўланади

"Бир ой муддатда ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар, хусусан, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ходимлари орасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини ҳамкорликда амалга ошириш шартлигини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин", — дейилган президент қарорида.

Президент ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун зарур бўлган диагностикумлар ва тест-системаларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар кириш ҳақида топшириқлар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йил 1 октябр ҳолатига республикада 32,5 мингдан ортиқ ОИВ инфекцияли беморлар рўйхатга олинган.