Усмонов ҳар жума кунини "Тиббиёт куни" сифатида белгилашга топшириқ берди

Тошкентда бугундан бошлаб ҳафтанинг ҳар жума куни "Тиббиёт" куни деб эълон қилинади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳафтани ҳар жума кунини "Тиббиёт" куни сифатида белгилаш ҳақида топшириқ берди, деб хабар қилди шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда тез ёрдам ҳайдовчиларига қўшимча устама ҳақ тўланади
Туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳафтанинг жума куни тиббиёт муассасаларидаги муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш, айниқса оилавий поликлиникаларда фуқароларни кутиш ҳолатларини олдини олиш каби камчиликларни бартараф этиш билан шуғулланишлари белгиланди.

Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш мақсадида 25 январь куни шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Унга мувофиқ тизимидаги тиббиёт муассасаларини юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар билан таъминлашга 6 млрд. 185 млн сўм маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган тиббиёт муассасаларида, дори-дармон воситаларига ажратиладиган маблағ ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилди. 2017 йилда 26,5 млрд. сўм бўлган бўлса, 2018 йилда 48,2 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриладиган бу каби чора-тадбирлар яқин кунлар ичида шаҳар соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишига олиб келади, дейилган хабарда.