ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Президент матбуот хизмати томонидан ушбу қарори ўқиб эшиттирилди.
Янги қарор талабларига кўра, тез ёрдам ҳайдовчилари учун 2018 йил 1 февралдан 30 % устама ажратилади.
Маълум қилинишича, 2017 йилда 1,2 миндан ортиқ тез ёрдам автоуловлари харид қилинган.
Бундан ташқари, шошилинч тиббий ёрдам барча тиббиёт муассасаларида бепул тарзда кўрсатилиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, махсус Call-марказларни ташкил этиш мўлжалланмоқда, ушбу марказларда шифокорлар қўнғироқларга жавоб қайтаради. Асоссиз равишда тез ёрдам кўрсатишдан бош тортиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.