ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бошланди, деб хабар қилди Спутник мухбири.
Йиғилишда Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинмоқда.
Конференцияда федерация раиси ўзгариши кутилмоқда.
Маҳаллий ОАВлар айни вақтда Умид Аҳмаджонов ўрнига Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов сайланиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда.
Аммо бу сайловдан кейин маълум бўлади.