Танасидан игналар топилган болакай вафот этди

Илгарироқ тўққиз соатлик жарроҳлик амалиёти давомида тиббиёт ходимлари болакай танасидан 13 дона игна олиб чиқишган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон демократия ва инсон ҳуқуқлари раҳбари Сайёра Ходжаева ўзининг Facebookдаги саҳифасида 11 ойлик гўдак операциядан кейин вафот этганлиги ҳақида хабар қилди.

"Болакай бугун вафот этди… Афсус", — деб ёзиб қолдирган Ходжаева Sputnik Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Илгарироқ РИА Новости  Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда Фарғона вилоятида шифокорлар 11 ойлик гудакнинг танасидан 16 дона тикув игналарни топишгани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистонда гўдак танасидан 16 дона игна топилди
Шифокорлар болада игналарни унинг онаси мурожаат қилгандан сўнг, ренгент қилингач аниқлашган. Гўдак зудлик билан Тошкендаги Республика илмий шошилинч тиббий ёрдам марказида операцияга ётқизилган.

"9 соатлик жароҳлик операцияси ўтказилди, бола танасидан 13 дона игна чиқариб олинди", — деб таъкидлаган суҳбатдош агентликка.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилига кўра, ўтказилган тадқиқотларга кўра, игналар боланинг организмида бир ярим ой давомида бўлган.

Марказнинг болалар бўлими мудири, профессор Хабибулла Акимовнинг сўзларига кўра, игналар бола танасининг турли қисмларида бўлганлиги туфайли, бола ўзи 16 та игнани юта олмаган. Ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолат бўйича тергов ишини бошлашган.