Telegram ёрдамида фоҳишалик хизматларини таклиф қилган аёллар қўлга олинди

Тошкентда истиқомат қилувчи аёл шахсий очиқ суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштириб, мижозларга жинсий алоқа қилиш учун бир соатига 400 минг сўм сўраган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Яшнаобод туманида ўтказилган тадбир давомида Telegram тармоғи орқали ўзининг "хизмат"ларини таклиф қилган фоҳишаларни қўлга олишди. Uznews.uz интернет нашри хабарига асосан.

Тошкентдаги сауналарнинг бирида фоҳишалик қилганлар қўлга олинди

Ҳуқуқ тартибот ходимлари ушбу аёллардан бири ўзининг очиқ расмларини ижтимоий тармоққа жойлаштирганлиги аниқланди. Ушбу аёл жинсий алоқа қилиш учун бир соатига 400 минг сўмга сўраганлиги маълум бўлди.

Хабарга кўра, қўлга олинган аёл Яшнаобод туманида квартирани ижарада истиқомат қилган. У ерда аёллар жинсий алоқа хизматларини кўрсатиб келишган. Ушбу квартирада фоҳишалик билан шуғулланган 3 та аёл аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан аёлларга жиноий қонунчилик талаблари асосида жавобгарлик чоралари кўрилди.