Ақтўбе фожеаси қурбонлари дафн этилди

Бугун Ўзбекистоннинг тўрт вилояти ва Тошкент шаҳрида оммавий дафн маросимлари бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ўтган ҳафтада автобус ёниб кетиши оқибатида қурбон бўлган 52 нафар фуқаролар дафн этилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон ФВВ вакили хабарига асосан.

"ДНК анализи ўтказилди, таниш жараёни тугатилди, барча қурбонларнинг шахси аниқланди", — деди муассаса вакили.

Унинг сўзларига кўра, қурбон бўлганларнинг таналари Тошкентва республиканинг 4та вилоятига олиб келинган. Дафн маросимлари бўлиб ўтган.

Шавкат Мирзиёев Ақтўбе фожеасининг асл сабабини айтди

ФВВ вакили айтишига қараганда, айни дамда қурбонлар оилалари билан шифокорлар, психиологлар, тез ёрдам шифокорлари ҳамда диний уламолар ишламоқда. Икки нафар тирик қолган Ўзбекистонлик фуқаролар ҳозирча Оқтўбеда қолишмоқда. У ердан ҳали тергов ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу фожеа содир бўлганидан кейин, Шавкат Мирзиёев ҳукумат комиссияси ташкил қилиш ва автобус ёниб кетиш сабабини изчил аниқлашни топширган эди. Абдулла Арипов раҳбар этиб тайинланган комиссияга ТИВ, ИИВ, ФВВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигивакиллари киритилган.