ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Кеча Сурхондарё вилоятига бўлган ташрифи давомида, ат-Термизий мақбараси ичида дуо қилишдан олдин, Шавкат Мирзиёев, ушбу фожеа юзасидан ўз фикрини билдирди.
Президент фикрига кўра, ушбу фожеага, авваломбор Ўзбекистонда керакли иш жойлари яратилмагани сабаб бўлган.
“Кечаги бўлган палакатлар кўп нарсадан далолат беради. Халқимизни олдида ҳали қарзимиз кўп. Одамларизга шароит яратмаганимиз учун, улар бегона юртларга бориб иш қидириб юришибди. Бу албатта давлатчилик, давлат раҳбарияти, ҳамма тизимдаги раҳбарларнинг хато ва камчиликлари ўз вақтида бартараф этилмаганидан далолат беради.
Улар бегона юртларда сарсон-саргардон бўлиб юрибди деган гап, бу бекор гап эмас. Бечора уларнинг ҳам умидлари, орзулари бўлган албатта. Худодан не не ниятлар қилиб, боламни боқаман, отамга бир сўм олиб келаман, деб йўлга чиққан. Қандай ёш-ёш йигитлар, мўмин мусулмонлар, ҳаммаси ўзбекистонликлар”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига асосан.