ФВВ фуқароларга хориждан туриб боғланиш мумкин бўлган телефон рақамини хабар қилди

Ўзбекистон ФВВ барча фуқароларга, жумладан хорижга кетаётганларга ҳам, СМС-огоҳлантириш юборди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, фуқаорларга хориждан туриб боғланиш мумкин бўлган телефон рақамини хабар қилди.

“Ҳурматли ватандошлар! Ҳатто чет элда бўлган вақтингизда ҳам, зарур бўлганда сиз Ўзбекистон ФВВга қўнғироқ қилишингиз мумкин: (+99871) 147-10-50", — дейилган вазирлик юборсган СМС хабарда.

Ундан ташқари Меҳнат вазирлиги мигрантларга иш жойигача етиб олиш учун фойдаланётган транспорт воситасининг хавфсизлигига эътибор беришни сўради.

Ақтўбедаги фожеа: автобус нима сабабдан ёнгани айтилди

“Хорижда ишлаш истагида бўлсангиз, чет элга кетиш учун фойдаланилаётган транспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва бошқа жиҳатларга жиддий эътибор қаратишга чақирамиз!

Хорижда меҳнат қилиш борасида ҳар қандай саволлар пайдо бўлса, Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат мирграция агентлиги билан боғланинг: (0-371) 200-33-55; (0-371) 202-33-66", — дейилган муассасанинг расмий хабарида. говорится в официальном сообщении ведомства.

Эслатиб ўтамиз, 18 январда Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида мудҳиш фожеа юз берди. Автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлган эди. 

Ушбу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати хорижга сафарга йўл олган транспорт воситаларини чегарада техник кўрикдан ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда.