Қирғизистон президенти мигрантга айланмаслик учун сигир сотиб олишни маслаҳат берди

Президент губернаторлиги даврида "миграцияни тўхтата олмагани" ҳақида маълум қилди ва ҳукумат органларига регионларни ривожлантиришда ёрдам беражагини айтди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков миграцияни қай тарзда тўхтатиш ҳақида гапирди. У бу борада фикрларини давлат маъмурияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳининг биринчи йиғилишида билдириб ўтди.

Мирзиёев: Қирғизистон билан ўртамизда чегаралар бўлмайди
Ишчи гуруҳ 2018-йил регионларни ривожлантириш йили деб эълон қилиниши муносабати билан таркиб топган.

Президент губернаторлиги даврида "миграцияни тўхтата олмагани" ҳақида маълум қилди ва ҳукумат органларига регионларни ривожлантиришда ёрдам беражагини айтди. Жээнбеков у Бош вазир лавозимини эгаллаганида, сут ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири Талос ва Ўш вилоятларида ўз филиалларини очганини, буни натижасида сутнинг тан нархи беш сомга ошганини эслатиб ўтди.

"Уч-тўрт бош сигир бўлса, оила таъминоти яхшиланади, бундан ташқари селекцияга эътибор бериш керак. Тўрт бош сигири борлар бир суткада 60 литр сут олиш имконига эга бўлади, уни 20 сомдан сотиб, кунига 1200 сом, ойига 36 минг сом даромад қилиш мумкин. Бу эса мигрант даромади билан тенг, шу тариқа миграцияга барҳам берса бўлади", — дея иқтибос келтирган Sputnik Қирғизистон давлат раҳбари сўзларидан.

Турли маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг 1 миллионгача фуқаролари меҳнат қилишади. Шулардан 80%и Россияда ишлашади.