Розуқулов "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" МАК раҳбарлигидан озод қилинди

Бахтиёр Ҳакимов янги бош директор лавозимига тайинланди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Улуғбек Розуқулов Миллий авиакомпания раҳбари лавозимидан озод қилинди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мирзиёев Анқарадаги матбуот-анжуманида ҳаммани лол қолдирди
Бунга қадар бош директорнинг биринчи ўринбосари, унгача эса Тошкент халқаро аэропорти директори лавозимида ишлаган Бахтиёр Ҳакимов унинг ўрнига тайинланди.

Беш ой давомида миллий авиакомпанияни бошқариб келган Розуқуловнинг ишдан олиниши сабаблари ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Улуғбек Розуқулов (1969 йилда туғилган, М. В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети битирувчиси, Россия Фанлар академияси иқтисодиёт институти аспирантурасини тамомлаган, иқтисодиёт фанлари номзоди) МАКка ўтган йилнинг августида раҳбарликка тайинланган эди.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Аввал Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий масалалар бўйича департаменти директори бўлган.