Туркиянинг Килис вилояти Сурия томонидан ракеталар билан ўққа тутилди

Зарба натижасида бир киши енгил жароҳатланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Сурия ҳудудидан учирилган 3 ракета Туркиянинг Килис вилояти ҳудудига келиб тушди, бир киши енги жароҳат олди, деб хабар қилмоқда Anadolu агентлиги.

Хабарда айтилишига кўра, ракета зарбаси вилоятнинг маъмурий марказига қаратилган бўлган. Ҳукжум натижасида бир неча бинолар шикастланган.

Эрдўғон: Асад ҳокимият тепасида экан, Сурия можароси ҳал бўлмайди

Ракеталар айнан ким томонидан учирилгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Туркия бош штаби "Зайтун новдаси"номли кенг кўламли ҳарбий операция бошлаган эди. Ушбу операция Суриянинг Африн туманида жойлашган қурд гуруҳларига қарши қаратилган. Соат 17:00 да бошланган операцияда 72 самолёт иштирок этиб 108 та нишонга зарба берган эди.

Қурдлар операциядан сўнг бомбардимон оқибатида 9 киши қурбон бўлганини, улардан  6таси тинч аҳоли эканлигини яна 13 киши жароҳатланганини хабар қилган эди.

Шундан сўнг Туркия бош вазири Бинали Йылдырым якшанба куни Афринда қуруқлик операцияси бошланиши мумкинлигини хабар қилган эди.