Шавкат Мирзиёев Термездаги инновацион пиллахона билан танишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Термиз туманидаги «Inter Silk Pro» қўшма корхонасига қарашли пиллахона билан танишишдан бошлади. Президент матбуот хизмати хабарига асосан.

Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Бу ерда Хитой технологияси асосида инновацион усулда пилла етиштирилиб, қайта ишлаш тармоқларига етказиб берилмоқда.

Шу ернинг ўзида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иссиқхоналар, анорзорлар, ёнғоқзорлар, интенсив боғ ва токзорлар, коврак ва писта плантациялари, балиқчилик ва паррандачилик комплекслари ташкил этиш, ер ўлчашда учувчисиз авиация тизимидан фойдаланиш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Давлат раҳбари мазкур лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.