Эрдўғон ўзбек халқига таъзия билдирди

Хориж давлатлари раҳбарлари кўп сонли инсонлар талофатига сабаб бўлган, Қозоғистон Республикасининг Актюбинск вилоятида рўй берган фожиали ҳодиса муносабати билан ўз ҳамдардликларини йўллашмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ақтўбе вилоятида содир бўлган фожиали ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда.

Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия изҳор этди
Хориж давлатлари раҳбарлари кўп сонли инсонлар талофатига сабаб бўлган, Қозоғистон Республикасининг Актюбинск вилоятида рўй берган фожиали ҳодиса муносабати билан ўз ҳамдардликларини йўллашмоқда.

18 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган телефон орқали мулоқоти чоғида Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдўғон ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзининг чуқур ҳамдардлигини билдирди. "Мана шундай мусибатли кунда бутун турк халқи номидан қардош ўзбек халқига сабр-бардош тилаб, марҳумларни Аллоҳ таоло ўз мағфиратига олишини сўрайман", деб таъкидлаган Туркия раҳбари.

Шунингдек, Мирзиёев номига Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келган.