Туркия ТИВ Қозоғистондаги автобус аварияси муносабати билан таъзия билдирди

Айни вақтда Ўзбекистон давлати раҳбари ва халқига турли давлатлардан ҳамдардлик телеграммалари келмоқда. Туркия ТИВ раҳбари Чавушоглу ҳам ўзининг Twitterдаги микроблогида қардош ўзбек халқига ҳамдард эканлигини ёзган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Чавушоглу Қозоғистонда юз берган ва эллик нафардан ортиқ ўзбекистонликлар ўлимига сабаб бўлган автобус аварияси муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Мирзиёев Қозоғистондаги фожиа бўйича махсус ҳуқумат комиссиясини ташкил қилди
У бу ҳақда ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги микроблогига аёзган.

Чавушоглу ушбу фожиавий хабар уни ларзага солганини таъкидлаган.

"Мен Қозоғистон ва Ўзбекистондаги қардош халқларга ҳамдардлик билдираман", — деб ёзган Чавушоглу.

18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида Самара — Чимкент йўлида йўловчи автобуси ёниб кетганлиги ҳақида хабар бергандик. Бу автобусда 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Фожиада фақат 5 киши тирик қолган.