ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Туркия ТИВ раҳбари Мавлют Чавушоглу Қозоғистонда юз берган ва эллик нафардан ортиқ ўзбекистонликлар ўлимига сабаб бўлган автобус аварияси муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
У бу ҳақда ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги микроблогига аёзган.
Чавушоглу ушбу фожиавий хабар уни ларзага солганини таъкидлаган.
"Мен Қозоғистон ва Ўзбекистондаги қардош халқларга ҳамдардлик билдираман", — деб ёзган Чавушоглу.
18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида Самара — Чимкент йўлида йўловчи автобуси ёниб кетганлиги ҳақида хабар бергандик. Бу автобусда 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Фожиада фақат 5 киши тирик қолган.