Фарғона вилоятида эр-хотин газдан заҳарланиб вафот этди

Печдан сизиб чиққан ис газидан заҳарланган эркак воқеа жойида, аёл касалхонага келтирилганида вафот этган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Фарғона вилоятининг Боғдод туманида 56 яшар эркак ва унинг 54 ёшли хотини газдан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.

ТИВ Рязань вилоятида ис газидан заҳарланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Хабарда айтилишича, 16 январь соат 07.00 ларда Машрабжон Тошқўзиев ва унинг турмуш ўртоғи Азиза Тошқўзиевалар уйида пропан газ балонини иситиш печига улашда техника хавфсизлик қоидаларига, риоя қилмасликлари оқибатида печдан сизиб чиққан ис газидан захарланиб эркак воқеа жойида, аёл касалхонага келтирилганида вафот этган.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Ужакент маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро уйида газ печини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада уй эгаси ва уйида меҳмонда бўлган қўшниси хам куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.