ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. 2018-йилнинг 17-январ куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди, деб хабар берди ТИВ матбуот-хизмати.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ Президенти Доналд Трампнинг 2017-йил 19-декабрдаги телефон орқали батафсил мулоқоти давомида маълум қилинган мақсадларни амалий жорий этиш доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ мулоқотини янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда икки томонлама кун тартибнинг бошқа долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.