Вазир Камилов АҚШга боради

Ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам назарда тутилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 14-21 январь кунлари АҚШга ташриф буюради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

АҚШ Марказий Осиёдаги мамлакатларнинг бирида "С5+1" форматида учрашув ўтказмоқчи
Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг "Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари" номли тадбирида ва вазирлар даражасидаги "Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш" мавзусида очиқ мунозараларда иштирок этади ҳамда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва хорижий давлатларнинг бир қатор ташқи ишлар вазирлари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ музокараларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.