GM Uzbekistan: акциз камайиши автомобиллар нархи тушишига олиб келмайди

Ўтган йил охирида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун акциз солиғи 5 баравар камайтирилган эди. Ушбу чора ишлаб чиқарувчи харажатларини камайтиришга қаратилгани маълум бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун акциз солиғи камайтирилиши муносабати билан автомобиллар нархи тушиши режалаштирилмаган, деб хабар қилди GM Uzbekistan.

GM Uzbekistan автомобиллари учун акциз солиғи 5 баравар камайтирилди

Ўтган йилнинг охирида қабул қилинган президент қарорига биноан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомбиллар учун акциз солиғи 27%дан 5 %гача камайтирилган эди. Бу, ўз навбатида, аҳоли орасида автомобиллар нархи тушиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлди.

GM Uzbekistan берган изоҳига кўра, акциз солиғи миқдорини камайтириш, хорижий валюта нархлари кўтарилиши муносабати билан ошган, ишлаб чиқарувчи харажатларини қоплаш мақсадида амалга оширилган. 

«GM Uzbekistan» автомобилларининг акциз солиқларининг пасайтирилган ставкаси 2017 йилнинг 5 сентябридан амалда қўлланиб келинмоқда. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, акциз солиқ ставкасининг ўзгариши билан нархлар туширилиши кўзда тутилмаяпти”, — дейилган компания расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархининг кескин ошишига йўл қўймаслик учун Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 5 сентябрида имзоланган 701-сонли  қарорига биноан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар нархи 2017 йилнинг АҚШ долларининг 31 августидаги курси 4210,35 сўм миқдорида ва акциз солиғи 5% миқдорида – қатъий белгилаб қўйилган эди.