Президент Виртуал қабулхонаси янгиланади

Дастурга мувофиқ Ўзбекистон президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси 2018 йил 20 июнгача жорий этилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

2018 йил 1 апрелгача Тошкентда пропискасиз ишга қабул қилиниши мумкин

Бу тадбир 9 январдан жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган. Дастур лойиҳаси 15 январгача умумхалқ муҳокамасида бўлади.

Дастурга кўра, Ўзбекистон президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.

Ушбу банди ижросига масъул вазирлик — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси 2016 йил 25 сентябрида ишга туширилган.

Виртуал қабулхона ҳукуматнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари билан яқиндан ишлашга, жойларда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва коррупциянинг олдини олишга мўлжалланган бепул электрон ресурс бўлиб келган.