ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбега расмий ташриф билан борган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди.
"Суҳбатдошлар Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтаётган тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссияларининг йиғилишлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар”, — дейилади хабарда.
Учрашув давомида савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштириш, товарларни ташиш учун таърифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлаб турувчи мавжуд йўлларни реабилитация қилиш, давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди.
Шунингдек, сув ва энергетика масаласи, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятларнинг турли кўринишларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.