Абдулла Арипов Тожикистон президенти билан учрашди

© Пресс служба президента РТВстреча президента Таджикистана Эмомали Рахмона с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым
Встреча президента Таджикистана Эмомали Рахмона с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув давомида савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштириш, товарларни ташиш учун таърифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлаб турувчи мавжуд йўлларни реабилитация қилиш, давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбега расмий ташриф билан борган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов прибыл с рабочим визитом в Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Ариповнинг Душанбега қачон ташриф буюриши маълум бўлди

"Суҳбатдошлар Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтаётган тожик-ўзбек ҳукуматлараро комиссияларининг йиғилишлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар”, — дейилади хабарда.

Учрашув давомида савдо чекловларини бартараф қилиш билан боғлиқ масалалар, фуқароларнинг ҳаракатини соддалаштириш, товарларни ташиш учун таърифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлаб турувчи мавжуд йўлларни реабилитация қилиш, давлат чегаралари билан боғлиқ кўплаб масалалар бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, сув ва энергетика масаласи, терроризм, экстремизм ва трансмиллий жиноятларнинг турли кўринишларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0