Ёшлар иттифоқи Молия вазирлигига 490 йигит-қизни тавсия қилди

Вазирлик мутасаддилари Президентимизнинг Мурожаатномасида билдирилган танқидий фикрлар асосида ўз фаолиятларини таҳлил қилиб, қайтадан кўриб чиқмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Шу кунларда Молия вазирлигида "тозалаш ишлари" бўйича қатор амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Молия вазирлиги тизимида 500дан ортиқ ходим ишдан бўшатилди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мамлакатдаги иқтисодиёт йўналишига ихтисослашган олий таълим муассасасалари билан биргаликда молия органларига ишга қабул қилиш учун фаол ёшлар ва талабалардан номзодлар захирасини яратиш борасида ишларни бошлаб юборди, деб хабар қилади нашр.

Маълум бўлшича, Иттифоқнинг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда берилган эълонлар асосида молия органларида ишлаш истагини билдирган 3 минг 100 дан зиёд йигит-қиз орасидан 490 нафари сараланиб, Молия вазирлигига тавсия этилди. Шунингдек, вазирликнинг Ёшлар етакчилари кенгашига ҳам соҳада ишлашни мақсад қилган 90 дан ортиқ ёшнинг ҳужжатлари келиб тушган.

Вазирлик мутасаддилари Мирзиёевнинг Мурожаатномасида билдирилган танқидий фикрлар асосида ўз фаолиятларини таҳлил қилиб, қайтадан кўриб чиқмоқда.