ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни Тошкент вилоятига амалга оширган ташрифи давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида, нутқ сўзлаган.
Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, Шавкат Мирзиёев ўз нутқи давомида Тошкент вилоятидаги гўшт танқислиги масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
"Ҳозирги девальвация шароитида 1 килограмм гўштнинг нархи аслида 250 минг бўлиши керак. Ҳозир амаллаб нархни ушлаб турибмиз", — деган Мирзиёев.
Ўзбекистон раҳбари Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида йилига 12 минг тонна балиқ тайёрлайдиган балиқчилик хўжалиги барпо этилиши режалаштирилгани, бу орқали гўшт нархи маълум даражада ушлаб турилишини қўшимча қилган.