ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Янгийўл шаҳрида 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Президентга Янгийўл шаҳрининг Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.
Бугунги кунда Янгийўл шаҳрида 86 минг 800 аҳоли истиқомат қилади. 241 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.
Бундан аввал президент Зангиота туманидаги "Highway Logistics" логистика маркази иш фаолияти билан танишди.