Ўзбекистонда суюлтирилган газ ягона нархда сотилади

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига биноан, аҳолига газ баллонларида етказиб берилаётган суюлтирилган газ нархи август ойидан бошлаб 1 килограммига 800 сўмдан белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 янв – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 29 декабрда қабул қилган 1033-сонли қарорига биноан, аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газнинг чакана нархлари оширилади.

Янги нархлар икки босқичда киритилади:

"Ўзтрансгаз" Ўзбекистон аҳолисини 1 декабргача газ баллонлар билан таъминлашга ваъда берди

2018 йилнинг 1 апрелдан бошлаб суюлтирилган газнинг чакана нархи Қорақалпоғистон ва Хоразм учун 1 килограммига – 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари учун – 700 сўм бошқа вилоятлар учун эса – 500 сўм миқдорида белгиланади;   

2018 йилнинг 1 августидан бошлаб эса – суюлтирилган газ барча вилоятларда 1 килограммига 800 сўмдан сотила бошлайди.

Келажакда эса суюлтирилган газнинг чакана нархи аҳолига етказиб берилаётган табиий газ нархига мутаносиб равишда ўзгартириб борилади.

Айни дамда, аҳолига маиший эҳтиёж учун етказиб берилаётган суюлтирилган газ турли вилоятларда 1 килограмига 327 сўмдан 720 сўмгача сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда аҳолиси фойдаланаётган суюлтирилган газ баллонлари сони 3,7 миллиондан донадан ортиқ. Ўтган йилда газ баллонларига хизмат кўрсатиш учун қўшимча 40 та махсус сервис марказлар ташкил қилинган ва махсус автомобиллар сотиб олинган эди.