Қамчиқ довонида масжид очилди

Масжиднинг довон йўлида жойлашгани ибодат қилишни истаганлар учун қулайлик яратди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 янв – Sputnik. Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги Кўксарой маҳалласида янги масжид қайта фаолият бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда янги қуриладиган масжид учун биринчи ғишт қўйилди

Хабарда айтилишича, 2 январь куни Қамчиқ довонидаги ягона масжид — автомагистрал йўлнинг шундоққина юзида жойлашган “Ислом нури” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти вакиллиги масъуллари иштирок этдилар.

Масжиднинг довон йўлида жойлашгани ибодат қилишни истаганлар учун қулайлик яратди.

"Масжидда намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилган бўлиб, таҳоратхона эл хизматига тайёр ҳолда қурилган", — дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2013 йилда масжидни қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари бошланган эди. Масжид саховатпеша ҳомийлар ҳамда аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган.