Беларусь президенти 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Учрашув ва музокараларда икки томонлама ҳамкорликка доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, сиёсий мулоқотни, савдо-иқтисодий, инвестиция, фан ва таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган асосий йўналишларини белгилаб олиш режалаштирилган.

Олий даражадаги музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали дўстона алоқаларга янги суръат бахш этишга қаратилган салмоқли давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

 

Мақола
Даврда
яна 20 та материал
  • Ҳафтада
  • Ойда
  • Йилда
  • Ҳамма вақт учун
Янгиликлар лентаси
0